• 26 июнь GMT +05:00
  • 3930.91
  • 4396.02
Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда 1070 туп кўкнори етиштирилаётгани аниқланди
13.06.2017 11:06:05
382 Жиноят иши

10 июнь куни, тахминан соат 09:30 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида, Аброр Анварович Рахматуллаев уйининг ховлисида қонунга хилоф равишда 1070 туп опий кўкнори гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82