• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Содда тўй қилишни ҲОКИМларнинг ўзи бошлаб бериши лозим
09.08.2017 15:28:27
6236 Одамлар орасида

“- Юз киши билан тўй қилиб бўлар эканми?”
“- 2 та тоғора билан ҳам, фотиҳа тўйини қилиш мумкинми? ”
“- Озод Назарбековнинг қизини тўйида қилган сарполарини кўрдингизми?”
“- Фалончини тўйида кўчани тўлдириб, қора машиналар келди...”
Одамлар оғзидаги гаплар шунақа. Тўйлардаги дабдабага қарши кураш кечагина бошлангани йўқ. Матбуот ва ТВ да ҳам бу ҳақда журналистлар бир неча йиллардан буён бонг уриб келмоқда. Бироқ, бир кунлик тўйни, сарпони деб жигарбандларидан йиллаб узоқларда яшашга кўнаётган, катта-катта қарз кўтараётганлар орамизда сон мингталаб топилади. Вазият шу дарагача бориб етдики, тўй дабдабасини чеклаш учун қарорлар, чекловлар қабул қилишгача бордик.  Бир тарафдан матбуот дабдабага қарши курашиб, яна шу матбуотнинг ўзи шоу-бизнес вакилларининг дабдабали никоҳлари суратларини тарқатмоқдалар. Сир эмаски тўйларни ким-ошди  қилиб ошириб нишонлаётганларнинг аксарияти мансаб эгалари, катта пулдорлар  ва эл кўзидаги юлдузлардир. Тоғораларнинг бошқачалари-ю, “love story” нинг энг даҳшатлари ҳам телефон-у интернетда тарқалаётган машҳурларга тегишли.  Оддий халқ эса қурби етса-етмаса уларга эргашишга интилмоқда. Шу пулни фарзандларни илмли қилишга сарфланса эртага меваси тотли бўлиши ҳақида ўйламасдан “одамлар нима дейди?”, “қилмаса бўлмайди”  қабилида иш тутмоқдалар. Биз яна тўйлардаги дабдабага қарши фикр билдириб маъруза ёзмоқчи эмасмиз, шунчаки масаланинг оддий ечими ҳақида мулоҳаза қилмоқчмиз. Оддий кўркамгина тўй қилишнинг, исрофгарчиликни йиғиштиришни авваламбор, мансаб эгаларининг ўзлари бошлаб беришлари лозиммикан?. Одамлар “Эшитдингизми фалон туман ҳокими оддийгина тўй қилди. Бўларкан-у”- десин. Назаримизда, бу амалга чиқаётган қарор ва тавсиялардан ҳам яхшироқ натижа бериши мумкин.  Балки, шунда кўр-кўрона бировларнинг орқасидан эргашиб дабдабага берилганлар ақлини ишлатар, "фалончи ундай қилипти" - деган калта қарашлар ўз-ўзидан йўқолар. Сиз нима дейсиз? 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82