• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
"Мен “ГАИ” ходимини қандай алдаб, қочган эдим?"
06.02.2018 16:56:12
2199 Одамлар орасида

Бу воқеа рўй берганига унча кўп вақт бўлмади. Аниқроғи, мен йўл патруль хизмати назоратчисини алдамадим, шунчаки ўз ҳуқуқимни талаб қилдим. Баъзида улар томонидан ҳам ноҳақликлар содир этилади. Бахсли вазиятлар юзага келади.

 Воқеа шундай бўлди...

Йўл ҳаракати қоидасини бузганим учун ҳайдовчилик гувоҳномамни “олдириб қўйган” эдим. Ёнимда гувоҳнома олинганлиги тўғрисида талон ва паспортимнинг нусхаси бор эди. Шаҳар бўйлаб кетаётганимда йўл патруль хизматчиси назорат учун тўхтатди. Менда мавжуд хужжатларимни текширар экан, паспортим нусхасини хужжат сифатида қабул қила олмаслигини ва талон паспортсиз яроқсиз ҳисобланишини ва ниҳоят мен умуман хужжатсиз ҳайдовчи сифатида қонун бузаётганимни маълум қилди. Мен паспорт нусхамни нима учун хужжат сифатида қабул қилмаслигини айтиб кўп бахслашдим, лекин фойдаси бўлмади. У айнан шу қоғоз менга тегишли эканлигини исботловчи далил йўқлигини айтди. “Бу парча қоғоз сизни, сиз эканлигингизни, бу талон сизга тегишли эканини исботламайди”- деди.

У протокол тузиб мени хужжатсиз машина бошқарганим тўғрисида баённома ёза бошлади. Қизиғи шундаки у баённомага мени паспортим нусхасидаги барча маълумотларни кўчириб ёзди. Шунда мен ажабланиб сўрадим. Ахир бу парча қоғоз мени, мен эканлигимни исботламас экан нега у бу қоғозга асосланиб менга баённома очаяпти? Ахир, мени ким эканлигимни маҳкамага олиб бориб, махсус текширув орқали аниқламайдими? Автомобил номери орқали у кимга тегишлигини излаши лозим эмасми? Нега у ишонмаган қоғозга асосланиб хужжат очаяпти?

Ҳа, биз бу борада кўп бахслашдик. Унга Баённомада мени хужжатсиз дея яна хужжатим маълумотларини қайд этганини пеш қилдим. Бу билан у мени паспорт нусха қоғозимни хужжат сифатида қабул қилганини қоғозда исботлаганди. Тўғри буни йўл патруль хизматчисига тушунтириш осон кечмади. У қилган ишини тушунгач эса, мени жаримага тортмай қўйиб юборишга мажбур бўлди. Гоҳида ҳақ -ҳуқуқимизни шундай талаб қилишга ҳам тўғри келади. Ўйлаб қарасам мени уни алдамагандим...

 Мазкур воқеа dia.uz интернет портали электрон адресига исмини ошкор этишни истамаган Бухоролик мухлисимиз томонидан йўлланган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82