• 26 июнь GMT +05:00
  • 3930.91
  • 4396.02
АҚШ президентини конституцияни бузганлик учун судга беришди
13.06.2017 11:13:02
507 Дунё

Колумбия округи ва Мэриленд штатининг бош прокурорлари АҚШ президентини судга беришди. Улар Трамп давлат амалдорларига хорижий давлатлардан совға ва мукофотлар қабул қилишни ман қиладиган АҚШ Конституцияси моддасини бузган деб ҳисоблашмоқда.

Даъвогарлар фикрига кўра, АҚШ Конституциясига мувофиқ амалдаги давлат амалдори хорижий инвестицияларни қабул қиладиган глобал бизнес-империяни бошқара олмайди. Бу Трампнинг президент сайловларидан кейин ҳам ўз бизнесига эгалик қилиш борасидаги ҳуқуқини сақлаб қолиш қарори бўйича баҳс қилиб келаётган давлат амалдорларининг биринчи даъвосидир.

Январда Трамп манфаатларнинг мумкин бўладиган тўқнашувидан қочиб қутулиш мақсадида унинг бизнес активларидан ўғиллари фойдаланишини, бироқ улар Трампни ишлар борасида хабардор қилиб туришини маълум қилган эди.

Колумбия округининг бош прокурори Карл Рэйсин ва Мэриленд штатининг бош прокурори Брайан Фрош фикрига қараганда, Трамп АҚШ Конституцисининг қуйидаги қоидасини бузган: «Америка Қўшма Штатларида фойда келтирадиган ёки расмий лавозимни эгаллаб турган бирорта ҳам шахс Конгресснинг розилигисиз қирол, шаҳзода ёки хорижий давлатдан бирорта мукофот, совға, ёки исталган турдаги лавозим ёки унвон қабул қилмаслиги лозим».

Асосини республикачилар ташкил этадиган АҚШ Конгресси Трампнинг ўз бизнесини сотиш қарорига ҳеч қандай муносабат билдирмади. Прокурорлар ўзларининг даъвоси билан давлат ҳокимиятининг турли бўғинлари орасидаги мувозанатни сақлаб туриши лозим бўлган тийишлар ва қарама-қаршиликлар тизимини ишга тушириб юбордик деб ҳисоблашмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82