• 20 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Қозоғистонда “иш жойидаги шилқимлик” учун аёл 22 минг доллар талаб қилди
14.06.2017 10:55:30
2910 Дунё

Кустанай вилоятининг Перцевка қишлоғида яшовчи Анна Белоусова Остонанинг Сарыаркин туман судига Қозоғистон молия вазирлигидан “иш жойидаги жинсий шилқимлик” учун компенсация тариқасида етти миллион танга (22 минг доллардан ортиқ) пул ундириб олиш бўйича даъво талаби билан мурожаат қилди.

Бу тўғрисида юрист ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюронинг Кустанай филиали раҳбари Анастасия Миллер хабар қилди.

Икки йил олдин БМТ нинг хотин кишиларга нисбатан дискриминацияни бартараф этиш Қўмитаси Қозоғистонни 34 ёшли Анна Белоусованинг ҳуқуқларини бузган деб тан олди ва бузилган ҳуқуқларни тиклаш борасида давлатни бир қатор чора-тадбирлар кўришга даъват этган эди, дейилади инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон бюросининг сайтида. Бироқ давлат томонидан ҳеч нарса қилинмаганича қолди, деб кўрсатиб ўтишди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Аввалроқ хабар қилинганига кўра, Анна Белоусова 1999 йилдан бошлаб қишлоқ мактабида гардеробчи бўлиб ишлаб келган. Бироқ 2010 йилда мактабга янги директор келганидан кейин вазият ўзгарди, Уни кейинчалик Анна Белоусова шилқимлик қилишда айблади. Унинг гапларига кўра директор ундан жинсий яқинликни талаб қилган.

Директорнинг ўзи Анна Белоусова уни айблаган ҳолатлар, яъни шилмиқлик, жинсий алоқага мажбурлаш ва пулни қўрқитиб ундиришнинг ҳақиқатда бўлганлигини тан олмади. 2011 йилда у судда ютиб чиқиб, суд Анна Белоусовани собиқ директорга ошкора кечирим сўрашга ва барча суд ҳаражатларини қоплашга мажбурлаган эди.

Сурат мазкур янгиликка алоқадор эмас

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82