• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Германияни тарк этган мухожирга 6 минг евро тўланади
04.12.2017 14:58:55
723 Дунё

Германия ноқонуний мухожирларга 6 минг евродан беғараз ёрдам таклиф қилмоқда.

Германия ноқонуний мухожирларни давлатдан чиқариб юбориш учун ғайри оддий усул ўйлаб топди.
Ҳукумат мигрантларга ўз хоҳиши билан чиқиб кетиш эвазига 6минг евро беғараз ёрдам беришга тайёр - деб ёзади belta.by нашри. Бунга сабаб эса ноқонуний мухожирларни депортация қилишга кетадиган давлат харажатлари киши бошига 6 минг евродан ҳам кўпроқни ташкил этар экан.
Германия ички ишлар вазири  Томас де Мэзьернинг маълум қилишича 2018 йил феврал ойигача Германияни мустақил тарк этишга рози бўлган мухожирларга 6 минг евродан беғараз ёрдам кўрсатилади.
2017 йилда то бугунга қадар Германиядан 19,5 минг киши мажбурий депортация қилинганлиги маълум бўлди. Ноқонуний мухожирларнинг умумий сони 115минг киши деб тахмин қилинмоқда ва улардан фақат 80 минг кишисига Германияда қолишга рухсат берилиши мумкин.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82