• 21 январь GMT +05:00
  • 8146.38
  • 9965.47
Аёлларга автомобил бошқариш тақиқланди
08.01.2018 10:52:58
1115 Дунё

Туркманистонда ҳукумат 2017 йилнинг декабрдан бошлаб аёлларга машина рулига ўтиришни тақиқлади.

«Туркманистоннинг муқобил янгиликлари» (АНТ) нашрининг хабар қилишича, декабрда автоинспекция ходимлари мазкур тақиқни бузган аёлларни огоҳлантиришди, ҳамда навбатдаги постда жарима ёзилишини айтишди. Январь ойида “АНТ”нинг пойтахтдаги манбалари берган маълумотларга қараганда, эндиликда йўл полицияси ходимлари аёллардан ҳайдовчилик ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиб қўяди, машиналар эса жарима майдончасига жўнатилади.

«Аввалига бу хабарни мен ҳазил сифатида қабул қилдим, бироқ кўп ўтмай буни шахсан ўз бошимдан ўтказдим, — дея хабар беради Ашхабодда истиқомат қилувчи аёл. – Эндиликда аёллар рулга ўтиришга қўрқиб қолишган, шу сабабли ҳам кўпчилик аёлларни эрлари ишга олиб бориб, олиб келишмоқда».

Бошқа бир манбанинг айтишича, давлат муассасаларида шахсий автомобилларида келадиган аёллардан рулга ўтирмаслик борасида мажбурият олишлари юзасидан билдирги олишган.

АНТнинг Йўл инспекциясига яқин манбасининг айтишича, 5 декабрь куни Ички ишлар вазири Исгендер Муликов давлат раҳбарига мамлакатдаги йўл транспорт ҳодисаларининг катта қисми ҳайдовчи-аёллар айби ёки улар иштирокида юз бераётгани хақидаги статистикани тақдим қилган. Президент вазирга «вазиятни тўғирлаш» борасида топшириқ берган.

АНТ манбасининг айтишича, янги тақиқлар муассасадаги асосий муаммоларни, яъни айнан йўл полицияси ходимларининг касбий тайёргарлиги пастлиги ва хизматдаги коррупцияни яшириш мақсадида жорий этилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82