• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Миллий статистика қўмитаси иш столида ухлаб қолган амалдорни ишдан бўшатди
11.01.2018 09:26:47
916 Дунё

Қирғизистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти давлат статистика қўмитасининг Нооқат тумани бўлими бошлиғи Расулбек Ташовни ишдан бўшатди.

Муассаса матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, амалдор “Давлат фуқаро хизмати ва муниципиал хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 47 моддаси “Давлат идораси ташаббуси билан хизматдан бўшатиш” (6 пункти - “хизматчиларнинг меҳнат интизомини қўпол равишда бузиш” ва пунктга қўшимча “иш жойига маст, гиёҳванд модда қабул қилган ёки токсик маст ҳолда келиш”) бўйича ўтказилган хизмат суриштирувидан сўнг ишдан бўшатилган.

Таъкидланишича, “ўзининг хизмат вазифаларини нотўғри йўлга қўйгани учун" давлат статистика қўмитасининг Нооқат тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Шайирбек Арапов ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 9 январь куни Интернетда Расулбек Ташовнинг хонасида икки кишининг ухлаб ётгани борасидаги видео эълон қилинди. Столда спиртли ичимликларнинг, шарбатларнинг бўш шишалари яққол кўриниб турарди. Айрим ОАВлари видеодаги эркакладан бири Нооқат ИИБ бошлиғи эканлигини ёзди. Бироқ Ўш вилоят ИИБ матбуот хизмати ходими Жанна Сатарова бу хабарни инкор қилди.

Расулбек Ташовнинг берган интервьюсида, видеоёзувўзини ёмонотлиқ қилиш мақсадида рақиблари томонидан президентлик сайловлари ўтган куннинг эртасига -16 октябрь куни эълон қилингани борасида баёнот берди:

- Мен ўша куни шарбат ичдим. Менинг душманларим шарбатга димедрол аралаштиришган. Видео мени ёмонотлиқ қилиш мақсадида суратга олинган. Мен спиртли ичимликлар ичмайман. Менинг ёнимда милиция ходими эмас, оддий фуқаро акс этган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82