• 20 февраль GMT +05:00
  • 8182.73
  • 10158.86
Назарбоев Трампга 10 нафар набираси борлигини айтиб мақтанди
17.01.2018 01:14:52
607 Дунё

Бугун Оқ уйда Қозоғистон президети Нурсултон Назарбоев ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашдилар.

Назарбоев Трампни тўққизинчи набираси билан қутлади ва ўзининг 10 нафар набираси борлигини айтиб мақтанди ва улар ўртасида ўхшашликлар борлигини айтди, деб ёзади Америка овози.

Икки давлат президентлари давлатлараро ҳамкорликка ва халқаро майдонда келишиб биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар. Музокараларда Афғонистон, терроризмга қарши кураш, Сурия, Шимолий Корея ва Марказий Осиё интеграцияси ҳусусида гап кетган. Назарбоев ташрифи давомида Вашингтонда АҚШ бизнес доиралари билан ҳам учрашади. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82