• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Нега АҚШ сенаторлари Алишер Усмоновга қарши чиқмоқда?
19.01.2018 00:19:57
1600 Дунё

АҚШда Роджер Викер, Марк Рубио, Кори Гарднер ва Линдси Грэм исмли республикачи сенаторлар Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритишни талаб қилишмоқда, деб ёзади Forbes.

Сенаторлар АҚШ Давлат департаменти котиби Рэкс Тиллерсон ва Молия вазири Стивен Мнучин ҳамда Миллий разведка директори Дэну Коутсуга ушбу талаб акс этган мактуб йўллаган. Унда Алишер Усмонов ва Юрий Чайкани коррупцияда айблаб, уларга нисбатан санкциялар киритишни талаб қилишган.

Республикачи сенаторлар ўз мулоҳазаларида россиялик мухолифатчи Алексей Навальный ўтказган тафтиш ҳамда ICIJ, The New York Times ва  The Guardian нашрларида эълон қилинган хабарларга асосланган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82