• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
АҚШ Ироқдаги қўшинлари сонини қисқартира бошлади
06.02.2018 13:18:47
318 Дунё

 Ироқ ҳукумати “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳи устидан ғалаба қозонгани ҳақида баёнот берганидан сўнг АҚШ мазкур мамлакатдаги қўшинлари сонини қисқартира бошлади. Бу ҳақда Ироқ ҳукуматининг расмий вакили 5 февраль куни маълум қилди.

Ҳукумат расмий вакили Саад ал-Хадитининг айтишича, “жиҳодчи”ларга қарши кураш ниҳоясига етди ва “шу сабабли Американинг иштироки даражаси камайтирилади".

Хадитининг таъкидлашича қўшинларни олиб чиқиш бошланғич босқичда турибди ва айни дамда бу жараён АҚШ қўшинларини тўла олиб чиқилишини англатмайди. Бу баёнотни АҚШ бошчилигидаги коалиция қўшинларининг Ироқдаги базасида жойлашган ғарблик пудратчилар ҳам тасдиқлади, улар АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқа бошлагани ҳақида баёнот беришди. Тарқатилган хабарда айтилишича, АҚШ ҳарбий хизматчилари, қурол-аслаҳалар ва жиҳозлар Ироқдан Афғонистонга олиб ўтилади.

Пудратчиларнинг хабар қилишича, ўтган ҳафтада ўнлаб америкалик аскарлар мамлакатни тарк этган. Қўшма Штатлар 2014 йил августида Ироқдаги “жиходчи”ларга қарши илк бор бомба зарбаларини бера бошлади, кейинги йилларда эса Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлай бошлашди, жумладан Ироқдаги иккинчи шаҳар бўлмиш Мосулнинг қайтарилишига ёрдам беришди.

Ноябрь ойида Пентагон томонидан эълон қилинган Ҳисоботда сентябрь ойи охирларида Ироқда 8900 АҚШ ҳарбий хизматчиси борлиги айтилган эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82