• 15 август GMT +05:00
  • 7790.20
  • 8888.62
Путин Қирғизистоннинг $488 млн давлат қарзидан кечди
06.02.2018 15:17:04
701 Дунё

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан Россия олдидаги қарздан кечиш тўғрисидаги ҳукуматлараро шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда РФ раҳбарининг расмий сайтида хабар қилинмоқда.

Россия Қирғизистоннинг 2012 йилдаги 488,9 млн доллар миқдоридаги ҳамма қарзидан кечишга розилик билдирди. 2013 йилда Россия 188,9 млн доллардан кечган эди. Келишувга биноан, қолган сумма, 300 млн долларов 10 йил давомида ўчирилиши лозим эди – 2016 йилдан 2025 йилгача – ҳар йили 30 млн доллардан. 2016-2017 йилларда 60 млн доллар ўчирилган. 2017 йил 30 апрелдаги ҳолатга кўра, Қирғизистоннинг Россия олдидаги қарздорлиги 240 млн долларни ташкил қилади.

2017 йил 20 июнда, президент Алмазбек Атамбаевнинг Россияга ташрифи чоғида ҚРнинг РФ олдидаги 2012 йилдаги қарздорлигини тартибга солиш ҳақидаги битимга баённома имзоланди.

Қирғизистон молия вазирлиги 2017 йилда таъкидлаганидек, 240 млн доллар ҳажмидаги қарздан биратўла кечиш ЯИМга нисбатан давлат ташқи қарзи даражасини 3,8% га қисқартиради.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82