• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Расмийлар тожик-қирғиз чегарасидаги баҳсни “Сулаймонона ҳал қилди”
09.02.2018 12:19:40
1179 Дунё

Тожикисон хукумати  Қирғизистон билан чегарадаги Гулякандоз каналига кўприк қуради. Бу ҳақда  Бобожон Ғофуров туман раиси Зариф Назири маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, кўприк қуриш масаласи Баткен вилояти делегацияси билан бўлиб ўтган музокоралардан сўнг ҳал қилинган.

8 феврал куни эрталаб Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Сада аҳоли пунктида  Гулякандоз канали устига контейнер кўприги ўрнатилди. «Лайлак туманидаги  Сада қишлоғи аҳолиси Гулякандоз каналига мактаб ўқувчилари учун кўприк қурди. Чунки ўқувчилар мактабга бориш учун узоқ масофани айланиб ўтишарди», дея хабар берди ҚР Давлат Чегара хизмати. Қирғизистон томонининг маълумотига кўра, тожик чегарачилари етиб келишган ва қўлбола кўприкни бузиб ташлашларини талаб қилишган. Улар НЎП фаолиятини тўҳтатишган ва Сой деган жойдаги кўприкни беркитишган.

Тожик чегарачиларининг етиб келиши гўёки тожик-қирғиз чегарасида низо келиб чиққани борасида миш-мишларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди, дейди Зариф Назири. Аслида ҳеч қандай мажоро бўлмади, чегарадаги вазият барқарор, дея баёнот берди туман раҳбари.

Зариф Назири тожик томони Қирғизистоннинг Сада қишлоғи ўқувчилари мактабга боришлари осонлаштирилиши учун канал устига кўприк қуришини маълум қилди. Унинг айтишича, кўприкдан  чегаранинг ҳар икки томонида истиқомат қилувчи аҳоли фойдаланиши мумкин.

ҚР Давлат Чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими тарқатган хабарга қараганда Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг музокоралари якунида тожик томони Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги Сой деган жойдаги кўприкни очган ва Тожикистон чегарачилари бу ерни тарк этган.  «Кулунду-автойўл» ва «Қайрағоч-автойўл» ўтиш пунктларидан транспорт воситалари, одамлар ва юкларнинг ўтиши тикланди. Давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида вазият барқарор», -дейилади ҚР ДЧХ хабарида.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82