• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
АҚШ махсус хизматларининг фикрича, бу йил Россия яна сайловларга аралашиши мумкин
14.02.2018 23:12:52
762 Дунё

АҚШдаги разведка хизматлари раҳбарларининг тан олишларича, 2018 йилги оралиқ сайловларга Россия томонидан аралашиш кутилмоқда. Сайловлар 435 нафар Конгрессмендан ташкил топган Вакиллар палатаси таркибини белгилаб беради.

Шунингдек, юзта ўриндан ташкил топган юқори палатадаги 34 нафар сенатор ҳам аниқланади. Сайловлар 2018 йилнинг 6 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Сешанба, 13 февраль куни Сенат қўмитаси аъзолари олдида чиқиш қилган миллий разведка директори Дэн Коутс баёнот бериб, бўлажак сайловларга ҳалақит бериш мақсадида Россия ўз ташвиқоти, қўйилган одамлари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни давом эттиради, деди.

«2016 йилги сайловлардаги аралашуви муваффақиятли бўлганига ишонган  Россия”  2018 йилги сайловларга аралашишига шубҳа йўқ. Коутс шу каби баёнот билан глобал таҳдидларга бағишланган Сенатнинг йиллик эшитувларида чиқиш қилди. Йиллик эшитувлар разведка қўмитаси томонидан ўтказилади.

Берилган бу фикрлар бошқа бешта разведка идораси, жумладан МРБ директори Майк Помпео томонидан қўллаб-қувватланди. Икки ҳафта муқаддам  у баёнот бериб, АҚШдаги бўлажак сайловларга Москва таъсир кўрсатишга ҳоҳиш билдиришини айтган эди.

Сенат қўмитасининг Демократик партиядан ўринбосари 2018 йилги сайловларга Россия томонидан бўладиган аралашувларга Трамп маъмурияти  “тайёр эмаслигини” шаъма қилиб ўтди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82