• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
АҚШ элчихонаси олдида эркак граната портлатди
23.02.2018 12:53:53
1663 Дунё

Черногория полицияси ва АҚШ давлат департаменти пайшанба куни кечаси Подгорицадаги АҚШ элчихонаси яқинида номаълум эркак қўл гранатасини портлатиб юборганини тасдиқлади. Полиция маълумотига кўра, эркак кўчада туриб гранатани элчихона ҳудудига отган.

Элчихона биноси зарар кўрмади, бироқ ҳужум қилган кимса ҳалок бўлди. Унинг кимлиги ҳозирча номаълум, унинг жасади ёриб кўришга юборилди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 12 яримларда юз берди. Давлат департаменти расмий вакилининг сўзларига қараганда, айни дамда дипмиссия ходимлари «полиция билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда».

«Элчихона барча ходимларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун айни дамда ички суриштирув ишларини олиб бормоқда», – дея ёзди твиттерда ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати раҳбари Хизер Нойерт.

2017 йилнинг ёзида Черногория НАТОга аъзо бўлиб кирди. Бу қарор Кремлнинг эътирозига сабаб бўлди. Россия ва Черногория ўртасидаги муносабатлар Болқондаги мазкур мамлакат россиялик Эдуард Шишмаковни европараст хукуматни ағдариб ташлаш мақсадида давлат тўнтаришига уринишда айблаб чиқанидан сўнг анча кескинлашди. 46-ёшли Шишмаков – Ҳарбий денгиз кучлари капитани ва ДРБ агенти бўлиб прокуратура маълумотларига қараганда, Черногориянинг НАТОга аъзо бўлишининг олдини олишга интилган ва бунинг учун бош вазир Мило Джунакович ҳаётига суиқасд уюштиришни ташкиллаштирган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82