• 25 июнь GMT +05:00
  • 7883.99
  • 9150.95
Гурбангули Бердимуҳамедов 3 миллион кўчат ўтқазишга фармон берди
23.02.2018 12:45:35
1078 Дунё

Мамлакат расмийлари 2018 йилда 3 миллион кўчат ўтқазишни режалаштирмоқда. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 9 феврал куни кўкаламзорлаштириш бўйича мавсумий кампания бошлангани ва янги кўчатлар, жумладан мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш борасидаги фармонга имзо чекди.
Шундан кейин Ашхабод ва Балкан вилоятларида давлат муассасалари ходимларидан баҳорги ободонлаштириш ишлари учун маблағ тўплаш бошлангани ҳақида хабар тарқатилди.
Aйтилашича, кўчат ўтқазиш ва дарахтларни парваришлашга жалб қилинган айрим ходимларга ўз ҳисобларидан таътилга чиқишлари тавсия қилинди.
Давлат нефтгаз концерни қарамоғидаги ўрмон хўжалиги амалдорлари бу йил ўрмон хўжалиги ходимлари ўз ҳисобларидан уч марта 10 кундан таътилга чиқишлари мумкинлигини айтишган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82