• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
“Сурияга кетмоқчи бўлган” аёлнинг суд иши нима бўлди?
04.04.2018 14:29:24
671 Дунё

Қозоғистонда Қарағанда вилоят суди февраль ойида “террор гуруҳлари фаолиятида иштирок этишга уринган” ва “террор фаолиятини ташкиллаштириш мақсадида вояга етмаганларни ёллаш” бўйича айбдор деб топилиб 9 йил қамоққа ҳукм қилинган 30-ёшли Жансай Танатарованинг апелляция аризасини кўриб чиқди.
Суд прокурор эътирозини инобатга олди ва маҳкум Танатаровага кўрилган жазо чорасини ўзгартирди, унинг жазо муддатига яна бир йил қўшилди. Прокурор ўз эътирозида биринчи суд инстанциясида суд жазо кўриш масаласида хато қилганини айтиб, жазо муддати 9 йилдан 10 йилга узайтирилишини сўраган эди.
Ҳукм қилинган аёл Сурияга кетишга тайёргарлик кўраётганини тан олган. Унинг акаси Жалгас Танатаров баёнот бериб, синглиси бошқа модда – «вояга етмаганларни ёллаш”ни тан олмаётганини, бу айбловни тўлалигича инкор қилаётганини айтди.
Тергов версиясига кўра, 30-ёшли Жансай Танатарова “Ислом Давлати”нинг иштирокчиси бўлишга интилган ва гўёки ўзи билан Сурияга эрининг 17 ёшли қариндошини олиб кетмоқчи бўлган. Суд қарорида таъкидланишича, Жансай Танатарова Қарағандани тарк этаётган бир вақтда МХДҚ ходимлари томонидан ушланган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82