• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
ДАҲШАТ: Бузилаётган гаражлар остидан 38 млн АҚШ доллари топилди
19.04.2017 21:07:19
9828 Ўзбекистон

Бузилаётган гаражлар остидан 38 миллион АҚШ доллари топилди. Аҳоли эса ҳайратда. Фейсбук тармоғида кўпинча олди қочди маълмотлар тарқатиб келган ва яқиндагина маҳаллийчилиги туфайли кескин танқидларга учраган Uzbek MDK гуруҳи ўз саҳифасида бузилаётган гаражлар остида 38 млн АҚШ доллари топилганини маълум қилиб уч дона сурат жойлаган.

Хозирда Тошкентда гаражлар бузилиши бошлангани сабабли кўпчилик бу маълумотни Ўзбекистон айнан Тошкент ҳудудида деб адашмоқда. Аслида суратларда Лотин Америкасидаги давлат Эквадорнинг Гуяакил шаҳарида рўй берган воқеалар акс эттирилган. Гуруҳ томонидан шаҳар номи кўрсатилган бўлсада, кўпчилик уни Тошкентда бўлганликда таҳмин қилиб адашмоқда. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82