• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Диққат: 1 июндан газдан қарзи борлардан энг кам иш ҳақининг икки баробарида тўлов ундирилади
25.05.2017 22:58:06
3592 Ўзбекистон

 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб, етказиб берилган табиий газ учун қарзи мавжуд бўлган ва тармоқдан узиб қўйилган истеъмолчилар газ таъминоти тармоқларига қайта уланиши учун улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорда тўлов ундирилади. Шу билан бирга 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб табиий газни ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш табиий газга белгиланган тариф миқдорининг икки баробари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бу ҳақда адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу ускуналар қийматини маиший истеъмолчилар бир йил ичида тўлайдилар. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82