• 26 июнь GMT +05:00
  • 3930.91
  • 4396.02
Абдулазиз Комилов ўзимизнинг дипломатларни тил билмасликларини танқид қилди
29.05.2017 13:45:30
1985 Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенати ялпи мажлисдаги нутқи танқидий руҳда бўлганлиги билан ажралиб турди. Абдулазиз Комилов кўпгина дипломатларнинг маъсулиятсизлигини танқид остига олди.

Ҳусусан,"раҳбарият топшириқлари ижросига нисбатан фаолиятсизлиги ва сусткашлиги учун 7 нафар элчи вазифасидан озод этилди. Хизмат вазифаларини бажаришдаги масъулиятсизлиги учун йил бошидан буён Ташқи ишлар вазирининг уч нафар ўринбосари ва икки нафар бошқарма бошлиғи қатъий ҳайфсан олди."- дейди ташқи ишлар вазири Комилов.

Вазир ўз нутқида Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ишларидаги асосий камчиликлар сифатида қуйидагиларни қайд этди:

– жамоа бошқарилишининг паст даражаси ва чет эл сармояларини жалб этиш ҳамда ташқи бозорларга экспорт ҳажмларини ошириш бўйича тўғридан-тўғри вазифаларининг бажарилиши юзасидан ходимларга нисбатан талабчанликнинг йўқолгани;

– ваколатхона фаолият кўрсатаётган бизнес доиралари билан алоқаларни йўлга қўйиш, қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш бўйича ишларнинг қониқарсизлиги;

– ваколатхона фаолият кўрсатаётган давлатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши тамойиллари ва суръатлари, шунингдек, мамлакат ташқи иқтисодий сиёсати устуворликларининг самарали таҳлил тизими ва доимий мониторинги йўлга қўйилмагани. Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар чет эл сармояларини жалб этиш ва мамлакатимиз экспорт салоҳиятини оширишнинг уддасидан чиқа олишмаётир. Асосий сабаб уларнинг касбий тайёргарлиги даражаси етарли эмаслиги, хорижлик шериклар билан музокаралар олиб боришнинг амалий тажрибаси етишмаслиги, ахборот-таҳлил материалларни тайёрлай олмаслиги, ҳамда хорижий тилларни билиш даражасининг заифлигидир.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82