• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Алишер Усмонов Бухорони туристик марказга айлантириш учун қанча пул ажратди?
29.05.2017 11:36:24
4038 Ўзбекистон

Ўзбекистон президенти бир неча кун олдин Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини 2017-2019 йилларда изчил ривожлантириш ҳақида қарор имзолаган эди. Ушбу қарорда Бухорода замонавий меҳмонхоналар, маданий соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлари бўлган "Қадмий Бухоро" эркин туристик зонаси ташкил қилиш белгиланган.

"Қадимий Бухоро" эркин туристик зонасига сармоялар киритишни таъминлаш Ўзбекистон Миллий банки зиммасига юклатилган. Ушбу сармояларнинг бир қисми, келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан бўлади.Бу ҳақда Спутник нашри хабар бермоқда.

Янги ташкил қилинаётган туристик зона ҳудуди июл ойининг охирига қадар белгилаб олинади ва у 10 гектардан катта жойни эгаллайди. Ушбу ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланаётган, сармоя киритган корхонлар 2020 йилнинг 1 январига қадар ер, мулк, даромад, ижтимоий муҳитни ривожлантириш солиқлари ҳамда микрофирмалар учун ягона солиқдан озод қилинади.

Ундан ташқари Бухорога сайёҳларни жалб қилишга қаратилган яна бир йирик лойиҳа "Асака" банки томонидан амалага оширилади. "Шаҳристон" — лойиҳаси бир неча икки қаватли бинолардан ташкил топган ёпиқ бозор ва ҳунармандлар шаҳарчаси бўлиб у ерда сувенир маҳсулотлар, тилла-заргарлик буюмлари, мевалар, ширинликлар сотилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудларларда театрлаштирилган концерт дастурлари, фольклор ансамбллар чиқишлари ва бепул Wi-Fi хизмати ташкил қилинади. Бухоронинг тарихий обидаси — "Арк" мажмуаси 2021 йилга қадар тўлиқ реставрация қилинади, унинг бузилиб кетган ички ҳовли қисми қайта тикланади. Ўзбекистон Туризм қўмитаси Бухоро брендини ишлаб чиқариши ва уни бутун дунёга кенг тарғиб қилиши керак. Ушбу мақсад йўлида Бухорода бир неча фестиваллар ва сайллар ўтказиш режалаштирилган. Улар орасида "Ипак ва зираворлар", "Қовун сайли", "Бухоро куни", "Шарқ таомлари", "Бухоро ҳунармандлари" каби фестиваллар бор. Шу билан бир қаторда шаҳар ободонлаштиришда давом этади. Марказий қисми тўлик реконструкция қилинади. У ерда янги сувенир магазинлари, банкоматлар ўрнатилади. Шу билан бир вақтда Бухоронинг тарихий обидаларидан ташқари бошқа туристик объектларидан ҳам кенг фойдаланиш режалаштирилган. "Агутма" ва" "Қорақир" кўллари, Жайрон" экологик макази, "Афшона" музейи шулар жумласидандир. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасиди 2017-2021 йилларда ҳудудга келаётган сайёҳлар сони ўртача 2 бараварга ошиши керак.

 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82