• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Амнистияга тушириш учун пора
30.05.2017 12:27:57
1824 Ўзбекистон

Миллий хавфсизлик хизмати вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент вилояти ИИБ №52 жазони ижро этиш колонияси отряд бошлиғи Шерзод Султонов пора олётганда ҳибсга олинди.

Сержант Султонов маҳбуснинг ишини енгиллаштириш ва кейинчалик уни амнистияга тушиши мумкин бўлган шахслар рўйхатига киритиб қўйиш учун унинг қариндошларидан 1,2 минг доллар пул талаб қилган.

Айни вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан Шерзод Султоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82