• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Шайхонтоҳур туманида узоқ кутилган сенсация
30.05.2017 11:27:19
3027 Ўзбекистон

Тошкентнинг "Генерал Узоқов" кўчасидан "Ипакчи" орқали "Ибн-сино" ва "Бел-тепа" кўчаларига олиб чиқувчи йўл даҳшатли аҳволда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бугундан ушбу кўчада таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Буни сенсация десак муболаға бўлмайди. Чунки, одамлар "ипакчи" йўлларини текис бўлишига ишонмай ҳам қўйганди. Бугун эса аҳоли "ниҳоят шу кўчага ҳам сон тегар экан", деб кўзларига ёш олишмоқда. Тўғри ўтган йили ҳам "ипакчи" кўчасидаги айрим чуқурларни ямаб кетишган эди. Бироқ, бу иш кўпга бормади ёмғир-қорлар оқибатида яна аввалгидан ҳам баттар аҳволга келди. Бу сафар ҳокимият пулни тежаб қолмасдан тўлиқ асфальт қилишига умид қилиб қоламиз.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82