• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Бугун Шавкат Мирзиёев Имомлар учун ифторлик берадими?
12.06.2017 12:13:03
4413 Ўзбекистон

Бугун Шавкат Мирзиёев юртимизнинг энг сара имомлари учун ифторлик уюштирмоқда. Ушбу хабар ҳақида расмий манбаларда маълумот йўқ. Бироқ, бу ҳақда таниқли журналист ва ёзувчи Каримберди Тўрамурод ўз ижтимоий саҳифасида зиб қолдирган. Журналист бугун президент ифторлик уюштириши ва унда сара имомлар қатнашишини айтади ва қуйидаги фикрларини билдиради.

"Илоҳи, фақатгина ифтор еб қайтмасинлар-да...Диннинг ҳақиқий аҳволини, элнинг эътиқоди қанақалигини, масжид “қўриқчилари” Аллоҳ белгилаган 12 ёшлик чегарани 18 ёшга алмаштирганини, ҳеч бўлмаса, Самарқанд шаҳрида қурилган энг катта, энг муҳташам масжид салкам 10 йилдан бери очилмай турганини айтишсин! Аллоҳ уларнинг забонини тортиб қўймасин, тилларини танглайларига ёпиштириб қўймасин! Зеро, президент уларнинг жонини суғуриб олишга чақиргани йўқ, улардан фикр сўрашга чақирган. 
Аллоҳ Имомларга ким Аллоҳ ва Ислом учун хизмат қилаётганини исботлашлари учун ШАНС берди! 
Кўрамиз, ким Аллоҳ ва мусулмонларни дейди, ким мансаб ва лавозими (агар шу лавозим бўлса?) ғамини шоҳона зиёфатга қўшиб ейди?!"- деб ёзади журналист Каримберди Тўрамурод.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82