• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Самарқанд ҳокимида раҳбарлик тажрибаси етишмади
13.06.2017 11:47:21
1109 Ўзбекистон

Самарқанд вилоят ҳокимининг жамоатчилик ва раҳбарлар фикрини инобатга олмасдан иш тутиши, ижрочилар олдига саёз ўйланган вазифа ва топшириқларни қўйиши, унда журъат ва ташаббускорлик, масъулиятни дадиллик билан ўзига олиш фазилатлари етишмаслиги ҳозирги вақтда вилоятда ўта жиддий ва долзарб вазифаларни ҳал этиш имконини бермаяпти. Халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот мавжуд эмас, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларда узилиш пайдо бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида 12 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев гапирди. 

Шунингдек  йиғилишда ҳудудда кузатилган қуйидаги камчиликлар санаб ўтилган. Самарқандда барпо этилаётган объектларни қуриш, инвестиция маблағларини ўзлаштириш ишлари оқсамоқда, экспортга чиқариладиган маҳаллий маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш таъминланмаяпти. Шаҳар ва туманларда ободончилик, одамлар учун қулай, тоза-озода муҳит яратиш масалалари ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Вилоят молия ва солиқ идоралари солиқ базасини кенгайтириш имкониятларини излаш ва уларни тўлиқ ишга солиш ишлари билан етарли даражада шуғулланмаяпти. Ана шу муаммоларни ҳал этиш, бу йўлда бутун Самарқанд аҳлини бирлаштириш ва ўз ортидан эргаштириш учун вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаевда билим ва салоҳият, раҳбарлик тажрибаси етишмади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иш фаолиятида йўл қўйган ана шундай жиддий камчилик ва нуқсонлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.  

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82