• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Сенинг амалдорларинг - Бўйнингдаги дорларинг, Деёлмайсан бир бор "ғинг", Шўрлик ўзбек футболи!
13.06.2017 14:35:08
2552 Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўз ватанини шарманда қилгани учун уят белгиси сифатида шармандалик медали таъсис этилганда шубҳасиз бундай медалларнинг шодаси Самвел Бабаяннинг бўйнида бўлар эди. Ўзбекистоннинг 30 миллиондан ортиқ яна 60 фоизи ёшлардан иборат бўлган аҳолисидан 11 нафар тўп тепа оладиган спортчи топилмаса? Терма жамоа пешонасига битган мураббийни-ку мухлислар танқид қилавериб чарчади. Бу тариқа ютқазиш, кетма-кет омадсизликнинг ўзи ҳам бир санъат, иқтидор бўлса керак Бабаяннинг таърифича, албатта. Ўзбекистон футболини эртасини ўйлаб йиғламаган одам қолмади, умрида қўлига қалам олмаганлар ҳам шеър битиб танқидшуносга айланиб кетди.

Қуйида халқимиз севган шоир Ботиржон Эргашевдан футбол бўйича миллий терма жамоага икки оғиз ширин гап. 

Кўпми кундуздан тунинг,
Қуриди умид кўли.
Кимларга қолди кунинг,
Шўрлик ўзбек футболи?

Ютқаздинг мезбон бўлиб,
Ютқаздинг меҳмон бўлиб,
Кетмасмикансан ўлиб,
Шўрлик ўзбек футболи!

Сенга бўлолмас тиргак,
Ўн бир ичи бўш терак.
Сенга "тез ёрдам" керак,
Шўрлик ўзбек футболи!

Орсиздир қайси ўғлон,
Ватан дегани ёлғон,
Юзларинг қора қумғон,
Шўрлик ўзбек футболи!

Сенинг амалдорларинг -
Бўйнингдаги дорларинг,
Деёлмайсан бир бор "ғинг",
Шўрлик ўзбек футболи!

Ҳозирги таркибни буз,
Бошқа бир жамоа туз,
Россиядан умид уз,
Шўрлик ўзбек футболи!

Манзилни ғамин ема,
Сен тешилган бир кема,
Ўзбекистонман дема,
Шўрлик ўзбек футболи!

Бу танбеҳмас ёки дўқ,
Бўлаверсин кўнглинг тўқ.
Сенга бошқа гапим йўқ,
Шўрлик ўзбек футболи!

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82