• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Шавкат Мирзиёев "Ҳақиқий аҳволни яширмасдан очиқ айтиш вақти келди"
13.06.2017 12:50:38
1985 Ўзбекистон

Тошкент шаҳрида 12 июнь куни видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошқарди. 

Йиғилишда мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида эришилган ижобий натижалар эътироф этилиб, бугунги ислоҳотлар жараёнидаги камчилик ва муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.Учрашув давомида Президент қилинган ишлар бўйича ҳисобот бериш вақти етганини таъкидлаб ўтди. Президент шунингдек, ҳудудларда мансабдор шахслар ўз вазифаларига виждонан ёндошмаётганларини ва уларнинг фуқаролар муаммоларига нисбатан ҳаракатсизликларини ҳам айтиб ўтган.Шавкат Мирзиёев пойтахтда ва Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида мавжуд муаммоларни ҳал қилишга кўрсатма берди.  

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82