• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
"O'zbekiston24" кутилаётган ишончни оқлайдими? Янги канал ҳақида янги фактлар
14.06.2017 14:50:38
3289 Ўзбекистон

Бугун Халқаро пресс-клубнинг янги ташкил этилаётган "O'zbekiston24" телерадиоканалининг фаолиятига бағишланган анжумани бўлиб ўтди. Унда янги телерадиоканал раҳбарияти- директор Озод Ҳамидхўжаевнинг биринчи ўринбосари Раҳим Маҳкамов, директор ўринбосари Соҳибжон Алижонов  қатнашди.

Янги телерадиоканал 251 нафар штат бирлигига эга бўлиб, "O'zbekiston24" SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий пакетига киритилади. Унинг HD форматидаги трансляцияси мамлакатда ушбу форматга тўлиқ ўтилгунга қадар параллел равишда UzHD каналида ҳам амалга оширилади.  Телерадиоканал асосан янгиликка ихтисослашган бўлиб, янгиликлар ҳар соат бошида эфирга узатилади. Шунингдек, каналнинг 8 та давлатда ўз корреспондентлари фаолият юритади. Ҳамда канал 3 ҳил - ўзбек, рус ва инглиз тилида эфирга узатилади. Янги канал бугунги кунда телерадиоканалларда кам кузатилаётган халқаро хабарлар ва уларнинг таҳлилига ҳам алоҳида урғу беради. Бу борада каналда кўпроқ минтақавий хабарлар қамраб олиниши кўзланган.

"O'zbekiston24" телерадиоканали фаолиятини бошлаш санасига аниқлик киритилмади. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82