• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Ўзбекистонда энди судьяларни бемалол ТВга олиб чиқиш мумкин
14.06.2017 00:51:36
1291 Ўзбекистон

Судьялар ҳақида ёзиш, улардан интервью олиш ва айниқса уларнинг судья даражасига кўтарилиши ҳақида маълумот олиш журналистлар учун мураккаб вазифалардан бири эди. Чунки, кўпгина судьялар оммавий ахборот воситаларида кўринишни истамас эдилар. Энди бу муаммолар ортда қолганга ўхшайди.   13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида оммавий ахборот воситаларига судьялар ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Халқ олдида обрў-эътибор қозонган судьяларнинг ҳаёт йўли, одил судловни амалга оширишдаги ижобий тажрибаларни оммалаштириш учун “Судьялар клуби” ва “Суд ҳимоясида” рукнлари остида марказий телеканаллар ва газеталарда мунтазам равишда туркум кўрсатув ва мақолалар эълон қилиб бориш ҳақида амалий фикр илгари сурилди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан маъқулланди. Демак, энди судьялар журналистлардан қоча олмайдилар.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва суд тизимида адолат тамойилларига нечоғли риоя қилинаётгани ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Асосий мақсадимиз, деди Шавкат Мирзиёев, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82