• 26 июнь GMT +05:00
  • 3930.91
  • 4396.02
Туркманистон бозоридан Россиянинг МТСи кетиши мумкин
14.06.2017 10:27:28
402 Ўзбекистон

Россиянинг МТС мобил алоқа операторининг Туркманистонда фаолият юритиши тўғрисидаги лицензиясининг муддати тугамоқда.

Россия компаниясининг Туркманистонда фаолият юритишга қаратилган амалдаги битим 2012 йилда беш йил муддатга тузилган эди. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, май ойи ўрталаридан бери лицензия муддатини узайтириш борасидаги музокоралар давом этмоқда. Агар 1 июлга қадар янги битим имзоланмайдиган бўлса, у ҳолда алоқа операторининг фаолият юритиш борасидаги лицензияси ниҳоясига етади.

Бундан аввал ҳам Россия оператори шартнома муддати тугаши сабабли Туркманистонда фаолиятини тўхтатиш билан боғлиқ муаммога дуч келган эди. 2011 йилда МТС компанияси Туркманистонда фаолиятини тўхтатгани боис 600 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар кўрганлигини ҳисоблаб чиққан ва кўрилган зарарни ундириш мақсадида ҳалқаро инстанцияларга мурожаат қилиши борасида баёнот берган эди. Ўз навбатида Туркманистон ҳукуматитавон пули тўланмаслигини билдирган эди.

Россия операторининг Туркманистондаги фаолияти 2012 йил октябрида қайта тикланди. Янги шартномага биноан МТС “ТуркменТелекоу”га ҳар ойда фойданинг 30 фоизни тўлашга рози бўлди. Бундан ташқари томонлар бир-бирларига билдирилган эътирозларни қайтиб олишлари хақида баёнот беришди.

Туркманистон ҳукуматидаги “Озодлик” радиосининг манбасининг айтишича, айни дамда туркман томони МТС компаниясидан қўшимча солиқ олиш имкониятларини жорий қилишни ўрганмоқда ва бу борада музокоралар олиб борилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82