• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Диққат сенсация: Одил Аҳмедов водийда футбол академиясини очмоқда
19.06.2017 15:35:55
2461 Ўзбекистон

Наманган футбол интернати ва Одил Аҳмедов ҳамкорлигида, "Одил Аҳмедов" футбол академияси жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда championat.asia интернет портали хабар бермоқда.


2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар спорт коллежининг, футбол бўлимига имтиҳон топширадилар. Намангада жойлашган коллеж жорий йил қабулига Одил Аҳмедов бош-қош бўлади ва у ерга водийнинг энг истеъдодли футболчиларини йиғишни асосий мақсад. 

Танлов икки қисмдан иборат бўлади. Июль ойининг бошида Наманган шаҳрида 2004 ва 2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасида ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинади. Унда водийдаги 20га яқин клуб ва БЎСМлар иштирок этишлар мумкин бўлади. Ўйинлар давомида пойтахт ва водийлик мутахассислар томонидан тузилган мутахассислар, ўзларига маъқул келган футболчиларни якуний имтиҳонларга таклиф этадилар. Ундан муваффақиятли ўтган футболчилар ётоқ билан таъминланган ҳолда, Европа методикаси асосида профессионал футбол сир-асрорларини ўрганадилар.

2005 йилда таваллуд топган футболчилар эса 2019 йил учун назоратга олинади ва кейинги йилнинг июль ойига қадар улар доимий кузатувда бўладилар.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82