• 26 июнь GMT +05:00
  • 3930.91
  • 4396.02
Энди парламент мажлислари жонли эфирда узатилади
15.06.2017 10:35:18
866 Ўзбекистон

Янги ахборот-таҳлилий канал — O'zbekiston 24 мамлакат парламенти мажлисини жонли эфирда трансляция қилади, деб хабар қилди куни кеча халқаро пресс-клуб доирасида телерадиоканал раҳбарининг биринчи ўринбосари Раҳим Маҳкамов.
Унинг сўзларига кўра, эндиликда парламент мажлиси ва бу мавзудаги дастурлари жонли эфирда намойиш этиб борилади. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор рўй бераётган воқеадир, деб таъкидлаган Маҳкамов ҳамда айни вақтда ушбу масала устида иш олиб борилаётгани ҳақида қўшимча қилган.
Қайд этиш жоизки, телеканал раҳбарияти ҳозирча жонли эфир қачондан бошлаб йўлга қўйилиш санасини аниқ айта олмади. Бу иш яқин 1,5-2 ой ичида амалга оширилиши айтилди, холос. "Айни вақтда радио очилиши кутилмоқда. Ҳаммасини босқичма-босқич ишга туширамиз, аввалига радио ва веб-сайтдан бошлаймиз. Ҳаммаси тайёргарликка қараб бўлади, бир кунда барчасини ишга тушириш имкони йўқ. Бизда бирор бир янгиликни муҳим санага бағишлаш анъанаси бор, аммо ўйлайманки, муҳим воқеалар бошқа, оддий кунларда ҳам рўй бериши мумкин", — деб қайт этган Маҳкамов.

 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82