• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Энг кўп маошни мухлисларни шарманда қилаётган футболчилар олишади ва бошқа ҳақиқатлар
15.06.2017 11:00:57
4028 Ўзбекистон

 Оғир атлетика бўйича Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нуриддинов оламспорт нашри меҳмони бўлди. Руслан Нуритдинов мазкур сайтга берган интервьюсида футболчиларимизнинг айбини ошкор этди.

"- Мен шуни аниқ биламанки, Англия клубларида умумжисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида машғулот ўтказилади, - деб сўз бошлади спортимиз ифтихори. – Футболчилар мажбурий равишда тренажер залида ишлашади ва мураббийлар бу жараёнга жиддий тарзда эътибор қаратишади. Билишимча, клубларимизнинг ҳаммасида ҳам бундай эмас экан. Хатто айрим гранд клубларимизда умумжисмоний тайёргарлик футболчилар учун ихтиёрий равишда берилган.

Тренажер залидаги ҳар бир машғулот футболчининг маълум бир мушакларини ривожлантириш учун мўлжалланган бўлади. Тез югуриш учун оёқ мушаклари бақувват бўлиши шарт. Бизнинг футболчилар нима учун узоғи билан 60 дақиқадан сўнг чарчаб қоляпти? Сабаби, оёқда куч йўқ. Томир тортишлар ҳам шундан. Зарбаларни ҳам кўряпсиз қандай ҳолда берилмоқда. Фақат кросс югуриш билан футболчи мукаммалликка эришмайди." -дейди Руслан Нуритдинов. 

Спортчи футболчиларнинг маоши ҳақида эса шундай деди:" Биласизми, энг кўп маошни айнан футболчилар олишади. Уларга яна нима керак? Лекин натижа йўқ. Балки, футболчилар билан ҳам худди бизда бўлгани каби муносабатда ишлаш керакдир. Яъни, олдин натижа, кейин пул. Тасаввур қилинг, Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчига машина бериляпти. Ўх-хў, агар оғир атлетикада ҳам шундай бўлса, менинг машиналарим сони қанчага етарди? Масалан, менга жаҳон чемпиони бўлганимдан кейин машина беришган. 

Энди эътибор беринг, футболчиларимиз жаҳон чемпиони бўлишди. Уларга марс сайёрасини совға қилишаркан-да! Бу нарсанинг амалга ошмаслиги аниқ. Чунки, биз ҳали жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмаяпмиз. Мен шунчаки таққослаш учун бу мисолни айтдим."

Аслида, уларнинг машқ қилмаслиги майдондаги аҳволидан ҳам маълум эди.Уларнинг маошларига келсак эссиз футбол учун ажратилган пуллар...

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82