• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
GlobUzCard айёрлик билан рақобатчиси UzCard хизматидан фойдаланмоқчи
16.06.2017 17:19:01
1965 Ўзбекистон

Май ойида  UZCARD картасига рақобатдош сифатида GlobUzCard тўлов картаси фаолият бошлаши ҳақида янгилик тарқалди. Янги тўлов карта тизими маълум маънода UZCARDга нисбатан рақобатчи бўлади. Бироқ, янги рақобатчи  UZCARD нақд пулсиз тўлов тизимининг бир неча йиллар давомида ишлаб чиққан тайёр ресурс манбаларидан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда компания расман хат билан UZCARD тизимига мурожаат қилиб  унинг конфиденциал мазмунга эга бўлган техник маълумотларини уларга тақдим қилинишини сўраган.  UZCARD тизими соғлом рақобатни кўзлаётган бўлсада, бир неча йиллар давомидаги меҳнат эвазига эришилган маълумотларни "рақиб"ига тақдим этишни маъқул кўрмаяпти ва бунинг асосли сабабларини тақдим этмоқда.

Яъни :

  • сўралаётган техник маълумотлар конфиденциал мазмунга эга бўлиб, ва уни учинчи томонга ахборот хавфсизлиги стандартларига зид ҳисобланади ва бутунлай “UZCARD” тўлов тизимини хатарга қўяди;
  • бундай техник маълумотни тақдим этиш учун дастлабки ҳуқуқий ва тижорат мазмунидаги асослов талаб қилинади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82