• 26 июнь GMT +05:00
  • 3930.91
  • 4396.02
Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилади
14.06.2017 22:41:11
561 Ўзбекистон

 Президент судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш  мақсадида ихтисослашган ўқув муассасаси – Одил судлов академиясини ташкил этишни таклиф этди.  

13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.  Президент судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш  мақсадида ихтисослашган ўқув муассасаси – Одил судлов академиясини ташкил этишни таклиф этди. Билдирилган таклиф йиғилиш қатнашчилари томонидан қўллаб-қувватланди. 

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бу борадаги ишларни маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриш кўламини кенгайтириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан, электрон суд стенографияси, видеоконференцалоқани кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминловчи идоралараро электрон маълумот алмашиш тизимини шакллантириш, одил судловни амалга ошириш жараёнини доимий ўрганиб, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, уларнинг ҳар бири бўйича аниқ тавсия ва амалий кўрсатмалар берилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82