• 19 август GMT +05:00
  • 4154.36
  • 4895.49
Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси президентига ҳамдардлик мактубини йўллади
19.06.2017 12:59:07
1353 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасининг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафоти  сабабли  мамлакатнинг айни дамдаги Федерал Президентига ҳамдардлик мактубини йўллади.

Мактубнинг тўлиқ матнини миллий ахборот агентлиги эълон қилди.

Германия Федератив Республикаси
Федерал Президенти
Франк-Вальтер Штайнмайер
Жаноби Олийларига


Жаноби Олийлари!

Германия Федератив Республикасининг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафоти тўғрисидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.


Жаноб Коль жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби сифатида хотирамизда мангу қолади. Жаҳон тарихидаги энг муҳим сиёсий воқеалар, жумладан, Германиянинг бирлашуви ва Европа Иттифоқининг ташкил топиши бевосита унинг номи билан боғлиқ.

Гельмут Коль, шунингдек, Ўзбекистон билан Германия ўртасида узоқ муддатли шериклик ва дўстлик алоқалари ўрнатилиши ва ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган.

Таъзиямни қабул қилишингизни ва жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Германия халқига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман.

Қайғу билан,
 
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82