• 20 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Хайр Мираброр Усмонов ва Самвел Бабаян!
19.06.2017 15:15:56
11336 Ўзбекистон

Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги ўйнидан кейин кўпгина мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Ижтимоий тармоқларда терма жамоа мураббийи ва футболчиларга нисбатан талайгина "илиқ" сўзлар айтилди. Баъзи интрнет сайтларида Самвел Бабаяннинг тез орада истеъфога чиқиши ҳақида хабар берилса, MDK интернет канали Мираброр Усмонов сентябр ойида футбол федерацияси президентлигидан кетиши борасида ёзмоқдалар. Аммо, бу хабарлар ҳеч-қандай расмий маълумотларга асосланган эмас. Ўзбекистонда спорт ва айнан футбол ҳақидаги аниқ маълумотлар 21 июнь куни халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида маълум бўлади.

21 июнь куни анжуманга Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси ва футбол бўйича Миллий терма жамоа мураббийлар штаби вакиллари таклиф қилинган. Демак, бизни кузатиб боринг ва биринчи бўлиб, аниқ маълумотлар билан танишинг.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82