• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Юлдузларда қачон терминал бўлади? Хатто GM Uzbekistan ҳам терминалга ўтди-ку!
14.06.2017 17:40:37
4544 Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб чакана савдо ва пулли хизматларни кўрсатиш соҳасида терминаллар билан таъминланмаган тадбиркорлик субъектларига фаолият олиб бориш тақиқланган эди. Юлдузлар ҳам лицензия олиб тадбиркор сифатида фаолият юритадилар, даромад оладилар хўш уларда қачон терминал бўлади?

Бу саволни ўртага ташлашнинг ўзи кулгилидир, лекин бу бугунги кунда ижтимоий тармоқларда фаол ўз фикрлари билан чиқаётган аҳолининг талабларидир.

Озодбек Назарбеков прокуратурани танқид остига олган сўзлари  интернет тармоғида катта бахс мунозарага сабаб бўлди. Кимдир унинг фикрларини қўллаб-қувватласа, кимдир унинг мулоҳазаларини ноўрин деб билмоқда. Шу бахс-мунозаралар орасида одамларни юлдузларда қачон терминал бўлиши ва тўй гонорарларини қачондан миллий валютада қабул қилишлари қизиқтирмоқда. 

Кутамиз, бу саволга қайси мард санъаткор жавоб берар экан.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82