• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Юнусободда чет эл фуқаросини тунаб кетишди
14.06.2017 16:48:27
2307 Ўзбекистон
12 июнь куни тахминан соат 02:30 ларда, Алишер Улуғбекович Юлдашев, Владислав Дмитрвиеч Плетнёв ва Сергей Дмитриевич Нигматовлар ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ҳудудида чет эл давлат фуқаросига ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказишиб, ундан 650 АҚШ доллари ва баҳоси 800.000 сўмлик «IPhone-4S» русумли уяли алоқа телефон аппаратини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиш билан, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 
 
Юлдашев, Плетнёв ва Нигматовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82