• 25 сентябрь GMT +05:00
Шавкат Мирзиёев янги байрамни жорий этди
02.08.2017 15:27:35
5142 Ўзбекистон

Август ойининг биринчи якшанбаси "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилинди

 Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида" фармонни имзолади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24".

Хабарда айтилишича ҳужжат соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

  Ҳужжатда 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилиниши назарда тутилган.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни"ни соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминласинлар.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни"ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин", — дейилади ҳужжат матнида.


 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82