• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Кеча Каримов ёнида юрган журналист бугун уни танқид қилмоқдами?
04.08.2017 16:31:41
18827 Ўзбекистон

Кеча Ислом Каримов ёнида юрган, унинг сиёсатини ура-ура билан олқишлаган журналист бугун уни танқид қилмоқдами?

Журналистнинг "Таҳлилнома"да янграган  фикрлари

​“Яқин қўшнилар билан кимўзар мусобақа эмас, самимий ва ўзаро ишончли алоқаларни фаолиятнинг илк соатлариданоқ эълон қилиш, Марказий Осиё давлатларининг Ўзбекистонга бўлган ишончли муносабатига сабаб бўлди. Бир-бирига тўмтайиб юришлар, “Сен зўрми, мен зўр” қабилидаги хўрозланишлар, бир оғиз гапу лутф билан баъзида айниқса чегара масалаларидаги йиллаб чигаллашиб кетган муаммолар кеча-кундуз бақамта ўтириб ишлашлар эвазига бартараф қилингани бор гап”

"Яқин ўтмишда жаҳоннинг иқтисодий пешволари Ўзбекистоннинг пешонасига қанча тамға урган бўлса, Ўзбекистоннинг шаънига неча бор маломатлар ёғдирган бўлса, Ўзбекистон корчалонлари иқтисодий уқувсизликда неча бор айбланиб бошидан не бир шўр ишлар кечган бўлса шу - валюта сиёсатини, деб бўлди. Буни бугун очиқ айтмоқ керак. Яна дангал айтиш керакки, валютанинг тўртталаб курси мавжуд бўлиб келгани, қора бозор аталмиш шармандали ҳолатнинг тараққиёт оёғига тушов бўлгани айнан Президент бошлаган ислоҳотлар сабаб аста секин абас бўлиб, йўқлик сари равона бўлмоқда"

Журналистнинг ижтимоий саҳифасидан

Ислом Каримовсиз иккинчи кунни яшамоқдамиз… Кўчалар алланечук ғариблашиб, одамлар-ку одамлар, ҳатто бинолар ҳам мунғайиб қолгандек.
Юртбошимиз... Ғофиллик қурсин, бу баланд рутбали сўзни баъзан рефлекс бўлиб қолгани учун, баъзан шунчаки “раҳбар”, “Президент” сўзларига синоним бўлгани учун орқа-олдига қарамай қўллайверарканмиз. Бугун шугина сўзнинг юки бу қадар оғирлигига, Худо раҳматига олган буюк инсон бу сўзга минглаб маротаба лойиқ эканига тобора амин бўлиб бораётирмиз. Юртимизнинг боши экан у одам, тоғдек суянчимиз экан у одам, энг азиз қадрдонларимиздан бирига айланиб қолган экан у одам.
Бугун ўша тоғ қулагандек бўлди. Гапнинг рости кўчага чиқиб ҳам, ишга келаётиб ҳам - очиқ-ошкор хурсанд бўлаётган бирорта одамни кўрмадим. Бошлар - хам, кўзларда алланечук мунг, дилда ғусса. Телевизорда дамбо-дам берилаётган най ноласи бўғзингга тиқилиб турган йиғини ташқарига чиқариб юборгудек бўлади...
Қаранг – агар Ислом Каримов “Ўлимимдан кейин мени пойтахт марказига кўмасанлар, мавзолей қурдирасанлар” деса, биринчи Президент сифатида, мустақилликни эълон қилган шахс сифатида унинг ҳаққи бор эди. Васиятни бекаму кўст адо этишарди ҳам. Ундай қилмади-ку. Она шаҳридаги ўзи туғилиб ўсган эски шаҳарнинг торгина, одмигина ҳовлисидан чиқарилди-ку. Шаҳар марказига ёки майдонга эмас, эски хилхонасига қуйилди-ку... Одам донишманд бўлса, шунчалик бўлар-да... Буям буюкликнинг яна бир исботи эмасми?
Тўғриси, ҳали марҳумнинг тупроғи совумасдан туриб, кўча-кўйда “Энди нима бўлади?”, “Ким Президент бўларкин?”, “Ҳаётимиз қандай кечаркин?” деган саволлар гоҳ ошкор, гоҳ зимдан берилаётганига гувоҳман. Нима бўларди, бизнингча, ҳаммаси яхши бўлади. Осойишталигимиз ҳам, тинчлигимиз ҳам ишончли қўлларда. Марҳум-ку, халқнинг, мамлакатнинг бошини чорак асрдан буён қовуштириб келган - буюк лидер, Президент экан, ҳатто оддий бир сартарош ёки этикдўзнинг ҳам – шогирди бўлади. Бирор нима бўлса, мендан кейин ишимни давом эттиради, деган ниятда авайлаб улғайтирган давомчиси бўлади. Биринчи Президентимизнинг ҳам давомчиси бўлиши табиий. У одам эса ўз устозининг ишларини давом эттириши, шу юрт, шу халқ фаровонлиги, осойишталиги йўлида ўз салафи бошлаган ишларни тўхтатмаслиги аниқ.
Ҳарҳолда шахсан мен шунга қатъий ишонаман!
Бугун кўчалар ғариб, бинолар мунғайган, одамлар маъюс. Лекин ҳаёт давом этмоқда. Олдинда яна тонглар отмоғи тайин...

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82