• 25 сентябрь GMT +05:00
ВИДЕО: Мирзиёевнинг ижодкорлар билан ўтган учрашувида "қора рўйхат" ҳақида гапирилди
07.08.2017 14:43:57
2722 Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда миллий маданиятимиз, адабиёт ва санъатимизни ривожлантириш билан боғлиқ долзарб масалалар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борада ижодий уюшмалар ва давлат ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Жумладан, учрашувда сўз олган Ҳалима Ҳудойбердиева шундай деди "Ҳазрат Амир Темур бобомиз айтган эканлар, агар Подшоҳ шоирларини изласа у ҳалқ баҳтиёр бўлади, агар шоир подшоҳ остонасида ўтириб уни изласа, бу ҳалқ бахтсиз бўлади деган экан. Назаримда биз бахтли ҳалққа ўхшаяпмиз..." дея ўз фикрларини давом эттирган шоира номлари "қора рўйхат"да бўлганлар ҳақида ҳам фикр билдириб ўтди: "Кейин, номларини қора нималарга тақаб қўйилган одамларни рўйхатлардан чиқардингиз" деб миннатдорчилик билдирди шоира.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82