• 25 сентябрь GMT +05:00
Юртимиздаги Ҳофизи Қуръонларни нега кино қаҳрамони даражасига кўтарганимиз йўқ?
07.08.2017 22:38:14
1715 Ўзбекистон

Шоир Муҳаммад Исмоил ўз ижтимоий саҳифасида ўзбек киноларини тор доирада, суиқаси чиққан мавзулар билан чекланиб қолаётганини танқид қилди. Ҳамда кинода қаҳрамон сифатида кўтариш мумкин бўлган бир қанча соҳа вакилларини санаб ўтди. 

"Ўзбек халқи юз фоиз ислом динига мансуб халқ. Киноларимизда исломий одоб аҳлоқ, таълим тарбия кенг ёритилган мавзулар ёритилишини истар эдим. Пойтахтимизда Ислом маданияти Маркази қурилаяпти-ю, аммо ислом маданияти тарбиясини олган бирор киши киноларимизнинг бош қаҳрамони бўлгани йўқ. Юртимиздан қанча ҳофизи Қуръонлар етишиб чиқаяпти-ю, аммо уларнинг бирортаси ҳақида кино ишлаб замонамиз қаҳрамони даражасига кўтарганимиз йўқ. Қанча чемпионлар етишиб чиқаяпти-ю, уларни ўрнак қилиб, намуна қилиб, улар ҳақида кинолар ишлаганимиз йўқ. Юртимиздаги кўп ёшлар Гарвард сингари дунё тан олган университетларга ўз билими, ақли, куч ва ғайрати билан ўқишга кириб ўқияпти, олимлик номзодларини ёқлашаяпти, аммо уларнинг ҳаёти фильмларимизда акс этмаяпти. Фильмларимиз ўлдим-куйдимдан нарига ўтгани йўқ. Севги мавзусининг ҳам сийқаси чиқиб, сариқ чақага арзимайдиган мавзу даражасига тушириб қўйишди." -деб ёзади Муҳаммад Исмоил ўз саҳифасида. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82