• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Ўзбекистонда сиёсий партиялар раҳбарлари ўзгармоқда
08.08.2017 14:16:31
3362 Ўзбекистон

Ўзбекистон либерал  демократик партияси раиси ўз ҳохишига кўра агаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда партия аъзоси Расул Кушербаев интернет ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида маълум қилган.

"ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши мажлисида партия раиси Содиқжон Турдиевнинг раис вазифасидан озод этиш ҳақидаги аризаси қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинди. Раис вазифасини бажариш раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Баҳтиёр Якубовга юклатилган."- деб ёзади Расул Кушербаев.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 13 июль куни ўтган видеоселектор йиғилишида мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар фаолияти қониқарли даражада эмаслигини танқид остига олган эди. Маълумотларга кўра эртага Адолат социал-демократик партияси йиғилиши бўлиб ўтиши кутилмоқда, мазкур ёиғилишда ҳам партия раисини ўзгартириш кун тартибига қўйилиши мумкин.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82