• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Тошкентда тамомила ўзгача "Наврўз" боғи барпо этилади
08.08.2017 11:01:24
2175 Ўзбекистон

Тошкентда "Наврўз" номли янги боғ қуриш лойиҳаси тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги қуриладиган боғнинг асосий хусусиятлари 7 август куни президент томонидан тасдиқланди. Боғ қурилиши учун махсус "Наврўз боғи" номли бошқарув компанияси ташкил қилинди. Ташкилотнинг низом капитали Ўзбекистон Миллий банки, "Ўзбекистон Темир йўллари" АЖ маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда белгиланди. Темир йўл компанияси маблағи 10 млн доллар миқдордаги "Туронбанк" кредитидан иборат бўлади.

Бўлажак "Наврўз" боғи Ўзбекистонда биринчи ўзига хос боғ бўлиб, у маҳаллий аҳоли ва чет эллик сайёҳларга ўзбеклар ҳаёти, маданияти ва урф-одатлари ҳақида ҳикоя қилиб беради. Эслатиб ўтамиз, ушбу ғоя Ўзбекистон президенти томонидан апрел ойида таклиф қилианган эди.

Янги боғ замонавий этнопарк услубида қурилади ва шу билан бир вақтда унда у Темурийлар давридаги ўзбек боғдорчилик анъаналаридан ҳам акс эттирилади. Боғ очиқ ҳавода жойлашган ҳақиқий музейга айланиши керак.  Бу ерда Ўзбекистон табиати, анъанавий чойхоналар, уста ва ҳунармандлар расталари жойлашади.

Лойиҳани амалга оширишни тезлаштириш мақсадида унга 2020 йилнинг 1 январига қадар бир қатор солиқ имтиёзлари берилади. Ундан ташқари "Наврўз боғи" номли бошқарув корхонаси бир умрга ягона ижтимоий солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилинади.

Тошкент шаҳар ҳокимияти 10 сентябрга қадар янги боғ қурилиши учун жой ажратиши керак. Ушбу мақсадда бўлажак боғ ҳудудида бўлган фуқаро уйлари ҳам бошқа жойларга кўчилирили мумкин, лекин барча кўчирилган жисмоний ва юридик шахслар еткизилган зарар учун товон пули олишади.


 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82