• 25 сентябрь GMT +05:00
ФОТО: Ўзбекистонда “Ёш киноижодкорлар уюшмаси” ташкил этилди
09.08.2017 14:38:46
1847 Ўзбекистон

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази директори Ойбек Абдушукуров ҳар икки ташкилот ўртасида англашув Меморандумини имзоланди.

Меморандумга кўра ҳар икки ташкилот ҳамкорлигида “Ёш киноижодкорлар уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилотини таъсис этилди ва келажакда Уюшмага бирлашган ёшлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик кинолойиҳалар амалга оширилади. Шунингдек, меморандумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошида “Ёшлар пресс клуби”ни ташкил этиш ҳам белгиланган бўлиб, бу орқали ёшлар муаммолари ва уларнинг ечимига бағишланган турли шакл ва жанрларда кўрсатув ва теледебатлар тайёрлаш назарда тутилган.

Бугунги кун кинематографияси учун ўта долзарб ҳисобланган масала, яъни замонамиз қаҳрамонлари образини яратиш, ёш авлод маънавиятига, тарбиясига ижобий тасир кўрсатадиган бадиий, ҳужжатли, мультипликацион ҳамда қисқа метражли фильмлар, шунингдек, телесериаллар ишлаб чиқариш ҳам мазкур ҳужжатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ижтимоий аҳамияти юқори бўлган мазкур меморандум ёш ижодкорлар учун юксак имконият эшикларини очиши, ёшларнинг кинематография соҳасидаги ижодий фаолиятини биргаликда олиб боришларига замин яратиши, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82