• 25 сентябрь GMT +05:00
UZPAYNET ширкатининг молиявий фирибгарликлари
23.08.2017 13:04:53
5406 Ўзбекистон
Яқинда интернетда Давлат Солиқ Қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг UzPaynetасосчиси Ботир Арифжановга «маслаҳат учун» шахсан телефон қилганлигини ўкиб ҳайрон бўлдим.
Давлат Солиқ Қўмитаси UZPAYNET ширкатининг электрон тўлов тизимидаги шубҳали фаолиятидан хабардор бўлмаса керак.
ҚҚ МЧЖ «UzPaynet», ўз фаолиятини 2005 йилда бошлаб, тез орада электрон тўлов тизимида монополистга айланди. Бунга сабаб конунчиликнинг ўша пайтдаги «корхона дидига» қараб ўзгариши ва қўйилган талабларнинг бошқа рақобатдош компаниялар томонидан бажара олмаслиги бўлган эди. Фақатгина 2014 йил 1 апрельда компания Давлат реестрига «электрон тўлов тизимидаги домининт корхона»  сифатида киритилди.
  Ўзбекистондаги минглаб кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар монополист корхона «жабрланувчи»ларига айланган. Улар UzPaynet билан дилерлик шартнома асосида фаолият оборган.
Дилерлик шатномасида UzPaynet корхонаси қуйидаги шубҳали жарима тизимини киритган:
5 ЭКИҲ сум – кўрсатилмаган манзилда савдо қилганлик учун жарима;
5 ЭКИҲ сум – мижоздан қўшимча ҳак олганлик учун жарима;
5 ЭКИҲ сум – мижозларнинг асосли шикояти учун жарима;
5 ЭКИҲ сум – товар чекини бермаслик учун жарима;
10 ЭКИҲ сум – рўйхатга олинмаган таъминот дастурдан фойдаланганлик учун жарима;
Ўзбекистон қонунчилиги бўйича ҳар қандай жарима фақат давлат бюджетига йўналтириши шарт. Хўжалик юритувчи субъектлар бошқа субъектни жаримага тортиши мумкин эмас. Корхонага зарар етқазилган тақдирда, бу зарар фақат суд орқали талаб қилиниши мумкин.
UzPaynet корхонаси ўзининг монополистик ҳолатидан фойдаланган ҳолда ўз Агентларини асоссиз равишда жаримага тортган.
Агар агент товар чекини бермаса, нима учун жарима солиқ органларига эмас балки UzPaynetга тўланиши керак?
Тизимдаги минглаб Агентлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, Монополист томонидан жаримага тортилганлиги маълум бўлди. 
Корхона ўз «адашган» Агентларига куйидагича шарт куйиб келган: «Ёки жаримани тўлаб иш фаолият давом эттириш, ёки тузилган дилерлик шартномани муддатидан олдин бекор килиш».
Агентларнинг ёлгиз бундай кучли ширкатга қарши чиқишига имконияти бўлмаган. Агентлар борки UzPaynet томонидан 10 мартадан кўп жаримага тогтилган. Ширкат жарималар эвазига миллиардлаб сўм миқдорида фойда олганлигини тахмин қилиш мумкин.
Бугунги кунда корхонанинг республика буйлаб 20 мингдан ошиқ дилерлари мавжуд.
Молиявий фирибгарликнинг механизмига тўхталиб ўтсак.
UzPaynet корхонаси агентларни PAYNET виртуал тўлов тизимида, аниқроғи БАНКДАГИ ҲИСОБ РАҚАМ АЙЛАНМАСИДАН ТАШҚАРИ жаримага тортган. Корхонанинг бундай «уддабуронлиги» жарималарни ўзининг ва агентнинг банк ҳисоб рақамларида акс эттирмаган. Бунинг натижасида корхона канча солиқ тўлашни ҳам ўз хоҳишига караб белгилаши мумкин бўлган. Кимгадир бу нарса миллиардлаб фойда келтиришни тахмин қилиш мумкин. Жарималар виртуал тизимда, борон реал агентга бириктирилмаган аккаунтга ўтказилиб нахтлаштирилиши имкони бўлган.
Ютримиздаги охирги иқтисодий ислоҳотлар натижасида, вилоятларда Paynetшахобчаларининг аксарияти фаолият олиб бормаяпти. Бунга сабаб Агентларнинг харажатлари олинаётган фойдадан паст бўлмоқда.
Бугунги кунга келиб бу монополистик тизим инқирозга учради десак хато қилмаймиз.UzPaynet монополиясидан воз кечиб бозорнинг бу сегментига тижорат банкларни киришига шароит яратиб бериш керак. Рақобат натижасида бу сегмент сифат даражадан янги погонага кўтарилади.
Мақолам охирида машҳур америкалик сиёсатчи Бенжамин Франклиннинг сўзларини келтирмоқчиман:
«Бу дунёда ўлим ва солиқ муқаррар»

Мирзо Субханов

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82