• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
ЎФФни тарқатиб юбориш керакми ёки "Бабаян сизни пахта даласи кутмоқда"
06.09.2017 16:31:36
2514 Ўзбекистон

Ўзбекистонда Қаҳрамонлар учун “Шуҳрат” медали таъсис этилган лекин, афсуски давлатини юртини шарманда қилганлар учун медаль йўқ. Агар, шундай шармандалик медали бўлганда шубҳасиз бу медалларнинг шодаси Самвел Бабаяннинг бўйнида бўларди. 
Мухлислар норозилигига ва асосийси самарасиз ўйинлар кетма-кетлигига қарамасдан ЎФФ раҳбарияти Самвел Бабаянга нисбатан чора кўрмади. Футбол мухлисларини қон йиғлатган ЎФФ раҳбариятида ўзгаришлар қилиш вақти келди назаримизда. Кечаги учрашувни  прогрессив рухда шарҳлашни бошлаган Ҳайрулла Ҳамидов ҳам барча имкониятлар қўлдан бой берилгач, Бабаян барчаси учун жавоб бериши кераклигини айтиб ўтди, бироқ “хоин” деб адашиб бошқа кишиларни айблади. Ҳақиқий хоинни афсуски, жонли эфирда эътироф этмади. 
Бабаян эса журналистлардан қочиб қутулди. Бутун бир миллатнинг ишончларини оёғости қилганини сезмади ҳам. Бу маъсулиятни ҳис этганда аввалроқ терма жамоани ишончли қўлларга топширган бўлар эди. Бу маъсулиятни ЎФФ раҳбарлари ҳам сезмади. Ўзбекистон футболини ўнглаш учун бутун бошли ЎФФни ёпиб ташлаб аввал бошдан тузиш керак назаримизда. ЎФФ раҳбариятида неча киши футболга бевосита алоқадор. Шу саволга жавобнинг ўзи ЎФФни бутунлай қайта кўриб чиқиш кераклигини тақазо этади. Бу балки, ҳақиқатдан йироқдир аммо, қилар ишни қилиб, қочиб қоладиган  Самвел Бабаянни терма жамоага мураббий қилиб қўйган шахслардан яна нима кутиш мумкин? 
Ўзбекистон терма жамоаси шу ўйини билан жаҳон чемпионатига чиққанда, юртимизни янаям каттароқ масштабда шарманда қилишга эришган бўларди. Футболчиларимизнинг майдонда чопиб, кечирасиз тентираб юришларини ўйин деб бўлмайди. Рақиб имконият берган вақтда ҳам эплаб гол ура олмадилар. Қолаверса, Хитойдан ютқазиб қайтишда қарта ўйнаб келганларини кўриб, бу йигитларнинг кўксида озгина бўлсада ватанпарварлик борлигига шубҳа қилдик. 
 Кечадан буён интернет ижтимоий тармоқларида ЎФФ ва Самвел Бабаянга қаратилган “ширин” сўзлар ортиб бормоқда. Доим, яна кейинги 4 йилликка умид қилишга одатланган мухлислар бу гал жим турганлари йўқ. Айбдорларни жавоб беришини талаб қилмоқдалар. Айбдорлардан фақатгина ўринларини бўшатишларини кутиб қоламиз. Айтганча Бабаянни эса кўп сонли мухлислар талабига кўра пахта даласи кутмоқда...

Оддийгина мухлис

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82