• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
"Ўзбекистон 24" телерадиоканали ёпилади!?
11.09.2017 14:10:36
11862 Ўзбекистон

Кечагина фаолиятини бошлаган “Ўзбекистон 24” канали ҳақида бугун “ёпилади” деган гап сўзлар тарқалди. Канал тест синовидан ўта олмагани сабабли ёпилиши кутилмоқда. Бу маълумот расман тасдиқланмаган бўлсада,  канал журналистлари айни мавзу кўтарилганини айтмоқдалар.  Фейсбук ижтимоий тармоғида ҳам каналнинг ёпилиш ҳақидаги гап-сўзлар кўпайган.

Агар бу маълумот ҳақиқат бўлиб чиқса,  “Ахборот” ва “Пойтахт” теледастурлари қайтиши мумкин. 

 Каналда фаолият юритувчи журналистларнинг айтишича ички мажлисда “Ўзбекистон 24”нинг  фаолияти тугатилиши мавзуси ўртага ташланган. Шунингдек, каналнинг телеэфиридаги камчиликлари ва хатолари, кўрсатувларнинг қайта намойиш этилиши танқид қилинган. Катта харажат сарфлаб, эътироф этилганидек буюк мақсадларни кўзлаб очилган канал хозирча ўз олдига қўйган вазифаларни оқлай олгани йўқ. “Ўзбекитон 24” мамлакат ичидаги янгиликларни биринчи ва асосий манбаси бўла олмади.

Бунинг сабаби эса назаримизда канал шошилинч тарзда эфирга узатила бошланганидадир. Тест синовида эфирга чиққан каналнинг камчиликлари талайгина эканлиги уни обрўсизлантириб қўйди. Ҳамда канал эфир вақтини тўлдириш ҳам муаммога айланди. Раҳбариятда бирин-кетин ўзгаришлар содир бўлгани ҳам ички фаолиятга таъсир этган бўлиши аниқ. Бошқа каналлардан “териб” олинган журналистлар жамоа бўлиб ишлашга улгирмасданоқ канал эфирга чиқди. Буни устига уларни бирлаштирувчи раҳбар ҳам тез-тез алмаштирилди. Канал журналистларининг айтишича чет-элдан келтирилган янги техника тўлиқ ўзлаштирилмасдан “Ўзбекистон 24” фаолиятини бошлаб юборган. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82