• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Бухорода Мир Араб олий мадрасаси очилди
07.09.2017 16:29:29
1705 Ўзбекистон

6 сентябрь куни Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деяхабар беради Мусулмонлар идораси расмий сайти.

Ушбу тадбирда Тошкентдаги Ислом цивилизация маркази директори Ш. Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири  в.б. А. Дўсматов, Бухоро вилояти ҳокими Ў. Барноев, Бухоро вилояти Адлия бошқармаси, Бухоро Давлат университети ҳамда бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар вакиллари ва талабаларнинг ота-оналари қатнашди. Улар Мир Араб олий мадрасасининг олдинги мақоми яна ўзига қайтарилганлиги, бу олийгоҳ орқали, аввало, халқимизнинг диний савияси кўтарилиши, келажакда мазкур даргоҳда хорижий мамлакатлардан таклиф билан чиққан мўмин-мусулмонларга ҳам таълим берилишини алоҳида таъкидлшди.

Тадбир сўнгида Қуръон тиловат қилинди.

Мадрасага қабул қилинган талабалар учун дастлабки дарс машғулотлари 4 сентябрь куни бошланди. Мадраса биноси Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида жойлашган.

Таъкидлаш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасасини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82